Тошкентда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва прокуратура терговчиси ҳибсга олинди

Тошкентда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва прокуратура терговчиси ҳибсга олинди

Икки мансабдорларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.лар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.