“Ғалаба боғи” ва “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди
Бу 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлар ўтказилиши билан боғлиқ.
Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг
хабарига кўра, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Чеклов санаси шу йилнинг 7 май куни соат 13:00 дан 8 май куни cоат 15:00 гача.