Намангандаги йигит яхши кўрган қизини ўлдиргани ҳолати бўйича ўрганиш ишлари бошланди — видео

Намангандаги йигит яхши кўрган қизини ўлдиргани ҳолати бўйича ўрганиш ишлари бошланди — видео

Наманган давлат университети тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманган вилоятида Наманган давлат университети олдида йигит ўзининг яхши кўрган қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Университет матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа Наманган шаҳар Уйчи кўчаси 316-уй (университет жойлашган ҳудуд) атрофида содир бўлган.

Ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ушбу ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.