23 ёшли ҳайдовчи автомашинани бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ бугун, 11 май куни соат 07:30 атрофида Янгиҳаёт тумани Тошкент айланма йўлининг 4P21 йўлида содир бўлган.
Аниқланишича, 2000 йилда туғилган А.А. Nexia 2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида бетон симёғочга бориб урилган.
Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.