Эр хотини бошқа эркак билан гаплашиб юрганликда гумон қилиб, уни “самосуд” қилган.
Маълум бўлишича, Аҳиллик кўчасида яшовчи М.О. турмуш ўртоғи Г.С.ни бошқа бир эркакдан рашк қилиб, у билан яқин муносабатда бўлганлигини тан олишини сўраган. Аёл бошқа эркак билан гаплашмаганлигини билдиришига қарамасдан, эр унинг танасини турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Натижада, аёл шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган.
Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.О.га нисбатан ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 3-қисми яъни, оилавий зўравонлик билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.