Ижтимоий тармоқларда тарқалган буйруққа кўра, «рағбатлантирилганлар»нинг ҳужжатлар ва топшириқлар билан ишлашдаги фаол иштироки таъкидланган.
Буйруққа кўра, 2022 йилда келиб тушган мурожаатлар, ҳужжатлар, топшириқлар, буйруқ ва фармойишлар ижросини ўз вақтида сифатли бажаришда фаол иштирок этганлиги учун кўплаб ходимларни тақдирлаш кўзда тутилган.
Унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (920 000 сўм) 50 баробари миқдорида 46 млн;
Директор Ш.Ҳабибуллаев,
Бош директор ўринбосари И.Каримов,
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (920 000 сўм) 5 баробари миқдорида 4 млн 600 минг сўм;
Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими бошлиғи Д.Қориев,
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (920 000 сўм) 2 баробари миқдорда 1 840 000 сўм;
Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими 1-тоифали мутахассиси К.Бахромов.
Энг ажабланарлиси, ўзи ва ўринбосарини рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқни раҳбар Ш.Ҳабибуллаевниг ўзи тасдиқлаган.
Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, ҳозирда вазирлик томонидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Текширув натижаси бўйича Табиат ресурслари вазирлиги томонидан қонунга мувофиқ равишда тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.