Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди.
Жорий йилнинг 13 май куни Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни сўнгида ташкилотчилар томонидан мухлисларга текинга чарм қўлқоп тарқатиш маросимида, мухлислар бир-бирларига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилишган.
«Тадбир ташкилотчилари томонидан қисқа фурсатда тартиб тикланиб, жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаган», — дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 9 та медални қўлга киритиб биринчи ўринни эгаллашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.