Тўловларни ўз вақтида тўлашни истамаган истеъмолчилар аёвсиз марказий сув ва канализация тармоқларидан узила бошланди.
Унга кўра, истеъмолчилардан қарзларни ундириш, тўловни амалга оширишни истамаганларни марказий сув ва канализация тармоқларидан узиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шундан келиб чиқиб, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар сув тармоқлари ҳамда оқава сув тармоқлари, шунингдек, абонентлар бошқармаларининг мутахассисларидан иборат махсус гуруҳлар тузилди. Улар юқори қарздорликка эга истеъмолчилардан сув ва канализация учун ҳақларни ундиришга жалб этилди.
Кўрсатилган хизмат учун ўз вақтида ҳақ тўлашни истамаган истеъмолчилар аёвсиз марказий тармоқлардан узила бошланди.
«Сув таъминоти корхоналарининг бирдан бир молиявий манбаи — истеъмолчилардан ундириладиган сув ва канализация ҳақидан келадиган маблағдир. Тизимдаги барча техник ва технологик амалий ишлар ана шу манба ҳисобидан амалга оширилади. Юқоридаги каби қарздорликнинг юзага келиши эса тизимни ривожлантиришни ортга суриш билан бирга яна кўплаб молиявий муаммоларнинг юзага келишига олиб келади», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.