Хоразмда бир эркак Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимларининг онасидан сўкди — видео

Хоразмда бир эркак Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимларининг онасидан сўкди — видео

Хоразм вилояти ИИБ эркакнинг шахсига аниқлик киритди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда навоийлик бир эркак Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимларининг онасидан сўкиб, ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.

“Юртдошларимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, эркакнинг ҳақоратлаган видеоси тарқалганидан сўнг, бир оздан кейин унинг узр сўрагани акс этган видео ҳам тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати мазкур видео эркакнинг ўзи томонидан олингани, яъни ИИБ биносига олиб келинганидан кейин олинмаганини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.