Дарахтларнинг илдизи билан суғуриб олингани натижасида табиатга салкам 100 млн сўм зарар етказилган.
Бешариқ тумани «Андархон» чегара пости ёнида манзарали 3 туп тол ҳамда 9 туп арча дарахтлари номаълум шахслар томонидан ноқонуний равишда илдиз қисмидан қўпориб ташланганлиги ва ўсимлик дунёсига 99 млн 575 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шахсига ойдинлик киритиш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.