“Вазирлик вальсни тақиқлашга доир ҳеч қандай топшириқ бермаган” — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

“Вазирлик вальсни тақиқлашга доир ҳеч қандай топшириқ бермаган” — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Интернетда Тошкентдаги мактабда битирув кечасида вальс тушиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди. Вазирлик ҳолатга муносабат билдирди.

Аввалроқ, Nemolchi.uz лойиҳасининг Telegram'даги саҳифасида Тошкентдаги мактабларнинг бирида битирув кечасида вальсга тушиш тақиқлангани, бунинг сабаби бу рақс Ўзбекистон менталитетига тўғри келмаслиги ҳақида хабар берилди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда мазкур хабар кенг тарқала бошлади.

UzNews.uz мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати мутахассиси Лайло Рустамова билан боғланди. Унинг айтишича, вазирлик томонидан вальсга доир ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

“Ҳозирда мазкур мактаб қайсилиги, нима сабабдан бундай қилгани ҳақида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, - дейди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.