У ўзининг машинасида кетаётганида бошқа машиналар унга йўл бермагани сабаб ҳайдовчиларни ўйинчоқ қурол билан қўрқитиб қўймоқчи бўлган.
Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, олиб борилган суриштирувлар натижасида ҳуқуқбузар ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилиб, қўлга олинган.
"24 май куни Шаҳрисабзда ўзимнинг машинамда ҳаракатланиб кетаётганимда машиналар менга йўл бермагани учун уларни қувиб ўтдим. Шунда ҳам йўл бермай, ўйин қилгани сабаб шу ўйинчоқ пистолетни чиқариб кетдим. Пистолетни Тошкентдан интернет орқали қизиқиш учун заказ қилиб олгандим. Аҳмоқлик қилдим, қилган ишимдан пушаймонман”, - дейди ҳуқуқбузар йигит.
Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилди. Йигит МЖтКнинг 125-моддаси 3-қисм, 128-моддаси 3-қисм ва 180-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.