Унга нисбатан интернетдан фойдаланиш, жамоат жойларига бориш, спиртли ичимликлар ичиш каби чекловлар жазо тариқасида берилди.
Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида мазкур ҳолат кўриб чиқилган. Унга кўра, йигит Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноий ҳаракатларни содир этганликда айбли деб топилган.
Суд ҳукмига кўра, йигит ҳибсда сақланган 3 кунини ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда чегириб ташлаш йўли билан ўташ учун 2 йил 11 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Шунингдек, кўнгилочар жойларга бормаслик, тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, жабрланувчи билан ҳар қандай усулда суҳбатлашмаслик, интернет тармоқларидан фойдаланмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) қўшимча равишда юклатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.