3 та ЙТҲда ҳайдовчилар фуқароларни уриб юборишган, биттасида тўқнашув натижасида ўлим ҳолати содир бўлган. Вафот этган орасида 16 ёшли йигит ҳам бор.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Урганч тумани «Учкўприк» маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган шахс Spark'ни «Анжирчи» маҳалласида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2007 йилда туғилган болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида, пиёда тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.
Шунингдек, 16 май куни 21:30 ларда Шовот тумани «Арбоблар» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt'ни Урганч шаҳрида бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1982 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Пиёда шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Жорий йилнинг 20 май куни Хива шаҳар «Лолазор» маҳалласида яшаган 1953 йилда туғилган шахс Damas'ни бошқариб кетаётиб, йўл бермаслиги оқибатида, унинг орқасидан Урганч шаҳар тарафдан ҳаракатланиб келаётган Malibu келиб юрилган. Damas ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.