Улар жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурияга боришни режалаштиришган.
Аниқланишича, улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.
Бу режани амалга ошириш йўлида террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.