Ёзнинг илк ойида Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ёзнинг илк ойида Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республика аҳолиси учун бу ёзда аномал иссиқ бўлмаслиги қайд этилган.

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг июнь ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг энг бошида ҳаво ҳарорати 34-37 градус атрофида бўлади. Иккинчи беш кунликда иссиқ 37-40 градусгача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-43 градусгача кўтарилади ва бундай ҳарорат иккинчи ўн кунликнинг бошигача сақланиб туради.

Биринчи ўн кунлик давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда айрим кунларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Июнь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида иссиқ қисқа муддатга бироз кучсизланиш даврлари билан ҳарорат асосан 36-39 градус, республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 42 градус атрофида бўлади. Умуман олганда, июнь ойи меъёрдан 2-3 градусга илиқроқ бўлади.

Таъкидланишича, айрим кунларда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Июнь ойидаги ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Июль ва август ойлари учун об-ҳаво прогнозлари фақат эҳтимоллик шаклида тузилиши мумкин — бу узоқ муддатли прогнозларга энг тўғри ва аниқ ёндашувдир.

Июль ва август ойларида 60-70% эҳтимоллик билан ҳарорат фони меъёрдан бироз юқори ва унинг атрофида бўлиши кутилмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, бироқ ҳароратни 40-42 градус ача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 43-45 градусгача кўтарилиб, жуда иссиқ об-ҳавонинг айрим даврлари ҳам истисно қилинмайди. Бу бизнинг Ўрта Осиё иқлимимизнинг хусусиятларидан биридир,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.