Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади

Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 19 сентябрда бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовга «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида» жўнатилган парламент сўровига берилган жавобдан қониқмаганини таъкидлади.

26 октябрда мазкур парламент сўровига жавоб тақдим этилган. Белгиланган тартиб бўйича жавоб барча партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Солиҳовнинг қайд этишича, муҳокамаларда республикада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда қатор ижобий ишлар амалга оширилгани ва тақдим этилган маълумотларда бу ўз аксини топгани таъкидлаб ўтилган.

«Газета.uz»да реклама

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади
Скрин: YouTube / Oliy Majlis

Лекин, шу билан бирга, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорда кўзда тутилган саволга етарлича маълумотлар тақдим этилмагани, жавоблар тўлиқ бўлмагани учун депутатлар томонидан ушбу масалани қайта кўриб чиқиш таклифи билдирилган. Яъни бош вазир ўринбосарига ушбу масала бўйича қўйилган саволларга тўлиқ жавоб бериш[ни сўраш — таҳр.] тўғрисида қарор қабул қилиш таклифи берилган.

Шундан келиб чиқиб, 1 декабргача бош вазир ўринбосари қўшимча жавоб бериши тўғрисида банд киритилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.