Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон султонлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Ўмон элчиси билан мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.