Бортига 240 нафар зиёратчини олган самолёт Тошкентдан Мадинага учиб кетди.
"Бўлғуси ҳожиларнинг дастлабки гуруҳини кузатиш учун Президент маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди, - дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.