Қашқадарёда 14 ёшли қизини аёвсиз дўппослаган ота қамалди

Қашқадарёда 14 ёшли қизини аёвсиз дўппослаган ота қамалди

Ота вояга етмаган қизини бир йил давомида муттасил ҳақоратлаб, калтаклаб келган.

Аввалроқ, Қашқадарёнинг Косон туманида ота ўз қизини аёвсиз калтаклагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 11:30 атрофида Қашқадарё вилояти Косон тумани «Қорабайир» маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган Х.Г. онаси М.М. ҳамда отаси Т.Р. томонидан аёвсиз калтакланган.

Олий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Косон туман судида кўриб чиқилган.

Фуқаро Р. Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келганлиги маълум бўлган.

Суд ҳукмига кўра, Р. Т. ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.