Тошкентда йўловчи электробус ва Cobalt тўқнашди — қурбон бор

Тошкентда йўловчи электробус ва Cobalt тўқнашди — қурбон бор

ЙТҲ натижасида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни соат 15:20 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли — Ғазалкент кўчалари кесишган чорраҳасида 1958 йилда туғилган Л.С. бошқарувида бўлган электробус ҳамда 2003 йилда туғилган Й.Ф. бошқарувидаги Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, Cobalt автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари cабаб тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳайдовчи вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.