52 ёшли эркак ўзининг тарбиясида бўлган 13 ёшли қизни номусига теккан. Иш судда кўрилди.
Олий Суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу жиноят иши ЖИБ Чироқчи туман судида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, мазкур эркак ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.