2 туп чинор дарахтлари кесилиши сабаб ўсимлик дунёсига 190 млн сўмдан кўп зарар келтирилган.
Ўрганиш давомида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 20-уйнинг қарама-қарши томонида ноқонуний равишда диаметри 62,1 ва 61 см бўлган 2 туп чинор дарахтлари тегишли рухсатномасиз Яккасарой туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилган бўлиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланганида 191,4 млн сўмни ташкил этди.
«Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилганлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.