Агар фуқаро вояга етмаган даврида жиноят қилиб, жазосини ўтаб чиққан бўлса, судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгитдан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда. Шунга кўра, Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.