Шунингдек, бозор ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этилади.
Қарорда қайд этилишича, бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталари жойлаштирилади.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этилиб, пиёдалар йўлаклари қурилади ва ирригация тармоқлари янгиланади. Бўш турган бино-иншоотларни миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилиниб, ер майдонларида янги савдо расталари қурилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига кадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон давлат цирки биносининг реконструкция қилинишини таъминлайди.
2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги «туризм ҳалқаси» лойиҳаси барпо этилади.
«Туризм ҳалқаси»ни ташкил этиш харажатлари учун республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 3 йил муддатга 100 миллиард сўм миқдорида бюджет ссудаси ажратилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.