Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото

ФВВ республика бўйлаб бозорларда ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни бошлади.

Кеча, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғиндан сўнг республика бўйлаб бозорларда ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан Бухорода бозорлар ишчи гуруҳ таркибида ўрганилиб, ўрганиш давомида бозор ҳудудидаги ички йўлакларни тадбиркорлар томонидан сунъий равишда тўсилганлиги, савдо дўконларида тартибсиз тарзда уланган электр симларнинг меъёр талабларига кўра ўрнатилиши ҳолати кўрикдан ўтказилган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича жойида тегишли чоралар кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни соат 19:17 да Қўқон шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо мажмуаси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Ёнғинга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин соат 23:30 да ўчирилган.

Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото
Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото
Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото
Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото
Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото
Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.