Фарғонада 6 ёшли болани поезддан қутқарган аёлининг ўзини поезд босиб кетди

Фарғонада 6 ёшли болани поезддан қутқарган аёлининг ўзини поезд босиб кетди

Марҳума поезд йўлига яқинлашган болани қутқариб қолиб, ўзи қочишга улгурмай қолган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 6 ёшли болани қутқариб, ўзи қочишга улгурмаган аёлни поезд босиб кетди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 июнь куни 10:40 ларда содир бўлган. Электровоз “Андижон-Хива” йўналишидаги 125-сонли йўловчи поезди билан "Охунбобоев-Марғилон” темир йўл бекатлари оралиғи 261-км 7-пикетида ҳаракатланиб кетаётган вақтда Фарғона шаҳрида яшовчи 42 ёшли аёл Д.М. 6 ёшли бола поездга яқинлашиб юрганини кўриб қолган.

Шу пайт Д.М. боланинг елкасидан туртиб четга чиқариб юборган ва ўзи поезддан қочишга улгурмай қолган. Натижада поезд Д.М.ни уриб юборган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, марҳума мактабларнинг бирида фаррош бўлиб ишлаган, унинг 3 нафар фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Фарғона транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.