Нукус воқеалари бўйича қамалган айбланувчиларнинг жазоси озодликни чеклашга ўзгартирилди

Нукус воқеалари бўйича қамалган айбланувчиларнинг жазоси озодликни чеклашга ўзгартирилди

28 нафар судланувчига оид жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланган.

Бугун, 12 июнь куни Олий судда Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид ЖИБ Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳукми устидан 28 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан мазкур жиноят ишининг ушбу шахсларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланиб, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Нукус воқеалари бўйича қамалган айбланувчиларнинг жазоси озодликни чеклашга ўзгартирилди
Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилган:

И. Полатов, П. Есенгельдиев, И. Аитмуратов, И. Сапаров, Р. Жумабаев ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар тўлиқ қаноатлантирилган. Унга кўра, И. Полатовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

П. Есенгельдиев ва И. Аитмуратовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

И. Сапаров ва Р. Жумабаевга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.

Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни ЖКнинг 62-моддасига асосан, озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилган. Натижада тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.

Нукус воқеалари бўйича қамалган айбланувчиларнинг жазоси озодликни чеклашга ўзгартирилди
Д. Надирбаев, А. Есемуратов, З. Пиржанов, Р. Досымбетов, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, Р. Баимбетов, З. Таджимуратов, К. Ешжанов, А. Алланазаров, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, А. Омирзаков, А. Сариев, К. Бекполатов, Н. Дуйсенбаев ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди:

Яъни Д. Надирбаев ва А. Есемуратовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;

З. Пиржанов, Қ. Бахиев ва Р. Баимбетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

Р. Досымбетов ва А. Алланазаровга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

Н. Бауетдиновга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;

З. Таджимуратов ва А. Омирзаковга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 7 йил;

К. Ешжанов, Н. Байлепесов ва А. Жумабековга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;

А. Сариев ва К. Бекполатовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

Н. Дуйсенбаевга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилди.

Биринчи инстанция суди ҳукмининг К. Бегалиев, Н. Хабипов, Д. Раманов, Ш. Аширбеков, О. Курбанов, М. Рахманов, О. Досназаров ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг уларга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари талабларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда жиноят иши бўйича келтирилган зарарларни қоплаш мақсадида хатланган Д. Надирбаев, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, А. Жумабеков, П. Есенгельдиев, Р. Досымбетов, О. Досназаров, Р. Жумабаев, З. Таджимуратовга тегишли мол-мулклар Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида тахловдан чиқарилиб, эгаларига қайтарилиши белгиланган.

Таъкидланишича, ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.