Айни вақтда А тоифали 50 та Volkswagen Caddy'ни Қашқадарё ва Хоразм вилоятига етказиб бериш бошланди.
Қайд этилишича, “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги тадбир эса бу ишларнинг амалий ифодаси бўлиб, йил якунига қадар яна 610 дона ана шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган.
«Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган машиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган» — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
Жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди.
Шунингдек, март ойида Jizzakh Auto томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг яна 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.