Тўйдан сўнг йигит ИИБга чақирилган ва бу иши ноқонуний экани тушунтирилган.
Аниқланишича, мазкур тадбир жорий йилнинг 31 август куни Наманган вилоятида ўтказилган бўлиб, унда 2000 йилда Наманган вилоятида туғилган И.А. куёв сифатида қатнашган.
Ўтказилган суҳбат давомида И.А. ўз ташаббуси билан шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда тўйда келинга ноанъанавий кийимлар (бурқа шаклидаги) кийдиргани ҳамда диний куй-қўшиқлардан фойдаланиб, тадбирга диний тус берганлигини маълум қилди.
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакатда ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади. Ушбу қонуннинг 5-моддасига кўра, мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликларидан бири сифатида жамоат тартибига, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш белгилаб қўйилган, — дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, суд томонидан И.А.га нисбатан МЖтКинг 184-2-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.