Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди


Ижтимоий тармоқларда Бойсун Давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида зарафшон арчалари таг қисмидан кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, вилоят Экология бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Бойсун давлат ўрмон хўжалигига қарашли Кенгдала ўрмон бўлимининг “Шаппа“, “Мовирли“, “Қора булоқ“, “Чоршанби“ ва “Ўрикли“ массивларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида жами 53 туп турли диаметрдаги Зарафшон арчалари ноқонуний равишда кесилгани, 3 туп арчага эса ўсишдан тўхтайдиган даражада зарар етказилгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ваколат доирасида чора кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига (14-илова) мувофиқ, ушбу ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди.

Табиатга етказилган зарар миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан ортиқлиги сабабли мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.