Фарғонада қурилиш сабаб дарахтлар кесиб ташланди — зарар салкам 190 млн сўм

Фарғонада қурилиш сабаб дарахтлар кесиб ташланди — зарар салкам 190 млн сўм

Маҳаллада қурилиш ишлари сабаб Ясен дарахтлари илдиз қисмлари билан кўчириб ташланди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар “Олтин водий” МФЙ Мовароуннаҳр кўчасида яшил майдони йўқ қилиб, дарахтлар кесиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фарғона вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фарғонада қурилиш сабаб дарахтлар кесиб ташланди — зарар салкам 190 млн сўм
Қайд этилишича, ҳақиқатда мазкур ҳудудида икки туп Ясен дарахтларини қурилиш ишлари амалга ошириш жараёнида остидан кесиб, илдиз қисмлари билан кўчириб ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Бу билан дарахтларни кесиш учун рухсат бериш муддатсиз даврга мораторий белгилаб қўйилган фармон талабларига амал қилинмаган.

Фарғонада қурилиш сабаб дарахтлар кесиб ташланди — зарар салкам 190 млн сўм
Мазкур ҳолатга кўра ҳуқуқбузар К.А.га нисбатан ўсимлик дунёсига етказилган 184 млн 800 минг сўм зарар ҳисобланиб, ҳозирда расмийлаштирилган ҳужжатлар Қўқон шаҳар прокуратурасига тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.