Тошкентда Айлант дарахти кесиб ташланди

Тошкентда Айлант дарахти кесиб ташланди

Ўрганишлар жараёнида ўсимлик дунёсига 11 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида атайлаб заҳарланган дарахтни кесиб ташлашгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Яккасарой тумани бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Шота Руставели 2-тор кўчасида жисмоний шахс А.Б.га тегишли ер майдонида бир туп қисман қуриган Айлант (ўрис дарахт)ни тегишли рухсатномаларсиз таг қисмидан кесганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.

Тошкентда Айлант дарахти кесиб ташланди
Ҳолат юзасидан фуқаро А.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 11.055.000 сўмни ташкил этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.