Блогерга ўқилган суд ҳукми бўйича апелляция шикоятлари кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, блогер ЖКнинг бир қатор моддалари билан (товламачилик, фирибгарлик, пора беришда иштирокчилик ва бошқалар) айбланиб, 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.