Анталиянинг тарихий тумани Финике ўзининг табиий гўзаллиги, ўзига хос ошхонаси ва осойишта ҳаёт суръати билан Халқаро Cittaslow уюшмасига киритилди. Финике Халқаро Cittaslow уюшмаси орқали ўтказилган тадқиқотларга кўра Туркиядаги 22-сокин шаҳар сифатида қайд этилган.
Анталиянинг севимли шаҳарларидан бири бўлган Финике, уч йилдан ортиқ вақт давомида олиб борилган ҳаракатлар ва текширувлардан сўнг, атроф-муҳит, инфратузилма, шаҳарчадаги ҳаёти сифати, ижтимоий уйғунлик, меҳмондўстлик ва бошқа мезонларга жавоб бергани учун Cittaslow яъни «сокин шаҳар» унвонига лойиқ деб топилди.
Гўзал Анталиянинг дам олиш маскани: Финике
Финике, кичик шаҳарча бўлишига қарамай, тарихи, табиий гўзаллиги ва гастрономик маданияти туфайли Ўрта ер денгизида машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. Антик даврда бу туман Финик (Финикос) номи билан танилган ва милоддан аввалги 500 йилларда Финикияликлар томонидан асос солинганлиги айтилади. Финике йиллар давомида Ликия пойтахти Лимира қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиладиган порт эди. Тарих давомида кўплаб цивилизацияларга эга бўлган бу ҳудудда кўплаб тарихий бинолар ва эски шаҳарларни топиш мумкин. Масалан, Лимира ва Ариканда қадимий шаҳарлари Финике тарихи ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин бўлган жойлардандир.
Cittaslow, итальянча «citta» ва инглизча «сокин» сўзларининг бирикмаси «сокин шаҳар» деган маънони англатади. Cittaslow ҳаракати 1999 йилда Италияда бошланган ва Slow Food ҳаракатини шаҳар соҳасига кенгайтириш ниятида. Секинроқ суръатда яшашга ундайдиган ва ҳаёт сифатини оширадиган Cittaslow ҳаракати шаҳарнинг асл тузилиши, меъморчилиги, анъана ва урф-одатлари, маҳаллий таомлари ва тарихий ўзига хослиги сақланиб қолса, бунга эришилади, деб ҳисоблайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.