Хоразмлик аёлни Ҳажда ўғирлик қилди деб хабар тарқатган аёл жазоланди — видео

Хоразмлик аёлни Ҳажда ўғирлик қилди деб хабар тарқатган аёл жазоланди — видео

Аввалроқ, хоразмлик аёл Ҳажга бориб, дўконлардан тилла ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Туҳмат қилган аёл судланди.

Бундан бир неча ойлар аввал бир аёл Telegram'да хоразмлик уч аёл Ҳаж сафарига боришгани ва у ердаги дўкондан тилла ўғирлашгани ҳақида аудиохабар тарқатганди. Шундан сўнг, аёл қўлга олинган. Хоразм вилоятида мазкур иш судда кўриб чиқилди.

Судда маълум қилинишича, 1974 йилда туғилган аёл ўзи тарқатаётган хабар ёлғонлигини била туриб, жабрланувчи фуқарони шарманда қилиш мақсадида уни Ҳаж сафари мобайнида ҳамма намоз ўқиётган вақтда дўконларга кириб, ўғирлик қилганини ҳақида овозли хабар ва жабрланувчининг оиласи билан тушган расмини тарқатган.

Тергов жараёнида аудиохабар ва Telegram'даги ёзишмалар судланувчига тегишли экани тасдиқланган.

«Ҳеч бир ғараз ниятим йўқ эди. Ўзидан ҳам кечирим сўрадим. Ҳозир ҳам сўрайман», — дейди судланувчи аёл.

Маълум бўлишича, жабрланувчи аёл яқин йилларда Саудия Арабистонига бормаган. Умра зиёратини 2019 йилда амалга оширган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳукмда судланувчининг пушаймонлиги ва жабрланувчи уни кечиргани инобатга олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.