Мазкур маркадаги автобензин “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда сотувга чиқарилган.
UzNews.uz мухбирининг хабар қилишича, мазкур маркадаги бензиннинг 1 литр нархи 15 800 сўмни ташкил қилади.
«Мазкур импорт маҳсулоти ҳозирча пойтахтдаги Паркент бозори, Алоқа, Чинобод, Генерал Узоқов, Бодомзор, Қорасув, Аҳмад Дониш, Чўпон-ота ҳудудидаги мавжуд АЁҚШларда сотувга чиқарилган», дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, кеча, 20 октябрь куни АИ 80 маркадаги бензин тақчиллиги масаласи бартараф этилиши ва АЁҚШларда бензин аввалгидек тартибда сотувга чиқарилиши ҳақида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.