1 ноябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи оширилади

1 ноябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи оширилади

Эндиликда йўловчилар ATTO картадан фойдаланиш эвазига бир соат ичида 3-4 манзилга бепул боришлари мумкин.

Президент топшириғига асосан, пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталарти орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдаланса, йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Таъкидланишича, бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.