Эртага Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади.
Ибн Сино, Рудакий, Бўстонсарой, Мотрид, Садриддин Айний, Шохизинда, Университет хиёбони, Регистон, Мирзо Улуғбек кўчаларида, шунингдек, М 39 ва М 37 автомобиль йўлларининг Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Оқдарё ва Пайариқ туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда беморлар ва шошилинч тез тиббий ёрдамга зарурати борларга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ходимларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.
“Шунингдек, Самарқанд шаҳрига республикамизнинг бошқа ҳудудларидан, шунингдек, вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келаётган юртдошларимизга 2 ноябрь куни белгиланган режаларини бошқа кунга кўчиришлари тавсия этилади”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.