Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча бўлмайди

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча бўлмайди

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар берди.

Учтепа туманида 29 ноябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

— 13-мавзедаги 6 та кўп қаватли уйлар, 480 та ерли хонадонларда.

Яккасарой туманида 30 ноябрь 11:00 дан 17:00 гача:

— “Қушбеги” маҳалласи;

— “Мерос” маҳалласи;

— “Тўқимачи” маҳалласи;

— “Муҳандислар” маҳалласи.

Бектемир туманида 30 ноябрь 10:00 дан 18:00 гача:

— “Ҳусайн Байқаро” маҳалласи;

— “Бектемир” маҳалласи;

— “Олтинтопган” маҳалласи;

— “Абай” маҳалласи;

— “Мусаффо” маҳалласи;

— “Соҳил” маҳалласи;

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.