Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан лицензиясиз фойдаланиш тақиқланди

Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан лицензиясиз фойдаланиш тақиқланди

Санъаткорнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.

Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Бу ҳақда Санъаткор, ижодкор ва ижрочилар палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эндиликда Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар Milliy TV телеканали ва Oriat Dono радиоси томонидан лицензия шартномаси асосида амалга ошириладиган бўлди.

“Биз барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, Палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирамиз. Бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим”, — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.