Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Аниқланишича, Б.М. Ургут туманидаги “Қ.” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини З.И.га 97 минг АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишган. У ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 31 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Б.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали бўлими муҳандиси Н.Н. юқоридаги ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.