Humo тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Humo тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Президент фармони билан миллий тўлов тизимида Марказий банк томонидан тақдим этиладиган давлатнинг 100 фоизли улуши ДAБAга ўтказилди.

Humo миллий тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди. Бу президентнинг жорий йил 30 ноябрдаги тегишли қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, Humo компаниясининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ ҳажмда Aгентликка ўтказилади.

Ушбу қарорнинг сабаблари ва мақсадлари ҳужжатда кўрсатилмаган.

Ҳозирда 2018 йилда ташкил этилган Humo компаниясининг ягона таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Aхборотлаштириш бош маркази” давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.