Тошкентда қимор ўйинларини ташкил қилган шахс қамалди

Тошкентда қимор ўйинларини ташкил қилган шахс қамалди

ДХХ Сергелида бир гуруҳ қиморбозларни қўлга олди.

ДХХ тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада қимор ўйнаётган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1800 АҚШ доллари ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқарога 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.