Суд маълумотларига кўра, мигрантларни чет эл фуқаролари учун вақтинчалик сақлаш Марказларига жойлаштириш бўйича 107та қарор қабул қилинган. Улар муассасада 90 кун бўлиб, шундан кейин Россиядан чиқариб юборилади.
Аввалроқ маълум қилинишича, мигрантлар ўртасидаги можаро 1 апрель куни Москва турар-жой мажмуасининг қурилиш майдончасида содир бўлган. Муштлашишга тожикистонлик ишчи ўзбекистонлик ҳамкасбини «аҳмоқ» деган сўз билан ҳақорат қилиши сабаб бўлган. Воқеадан кейин можаро иштирокчилари маъмурий жавобгарликка тортилган, полиция эса уларнинг мамлакатда қолиш муддатини қисқартириш ва депортация қилишга қарор қилган.
“Газетой.Ru” билан суҳбатда Россиядаги тожикистонликлар Иттифоқи раиси Абдулло Давлатов можаро мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазон ойининг бошида юз берганидан ҳайрон қолганини айтган. У Москвадаги мигрантлар ўртасидаги низо “рубль курсининг кескинлиги” боис келиб чиққанини таъкидлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.