Шаҳрам Ғиёсов Жек Каттералга қарши жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсов Жек Каттералга қарши жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.

Sportysalaries нашри берган хабарга кўра, Ғиёсов бу жанг учун ўзининг 150 минг доллар миқдоридаги кафолатланган гонорарини олади. Бу сумма унинг Окампо, Урванов ва Парра сингари рақибларга қарши ўтказган аввалги жангларидаги тўловлари асосида ҳисобланган. Ғиёсовнинг рақиби бўлган англиялик Жек Каттерал эса ушбу жангдан ўзбекистонлик спортчига нисбатан анча кўпроқ — тахминан 250 мингдан 300 минг долларгача пул ишлаб топган.

Маълумот учун, WBA Regular камари учун ўтказилган ушбу баҳс тўлиқ 12 раунд давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (118-109, 119-108, 116-111) Каттерал ғалаба қозонди. Зарбалар статистикасида ҳам англиялик боксчининг устунлиги кузатилди: у йўллаган жами 551 та зарбадан 219 таси (40 фоиз) аниқ борган бўлса, Ғиёсов ижросидаги 366 та зарбанинг атиги 78 таси (21 фоиз) рақибга тегди. Кучли зарбалар борасида кўрсаткич — 98 га 55.

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бугунги жангга қадар у WBA рейтингида 1-ўринда бораётган эди. 32 ёшли Жек Каттерал эса проф боксдаги ғалабалари сонини 33 тага етказди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.