Ўзбекистонда базавий ва суперконтракт тўловларини амалга ошириш муддати 10-июнгача узайтирилди

Ўзбекистонда базавий ва суперконтракт тўловларини амалга ошириш муддати 10-июнгача узайтирилди


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим муассасаларида базавий ҳамда табақалаштирилган контракт тўловларини амалга ошириш муддатини 10 июнга қадар узайтирди.

Мазкур қарор абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасаларидан келиб тушган мурожаатлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.

Янги тартибга кўра, бакалавриат ва магистратура босқичларига қабул қилинган, дарс машғулотларида қатнашиб якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабалар, шунингдек, ўқишини кўчирган ёки қайта тиклаган талабалар учун ўқиш тўловининг 100 фоизини амалга ошириш ва талабаликка қабул қилишни расмийлаштириш муддати узайтирилди.

Вазирлик маълум қилишича, иккинчи ва ундан юқори курсларда таҳсил олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддати заруратга қараб олий таълим муассасалари раҳбарияти қарори билан қўшимча равишда ҳам узайтирилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.