Мазкур мудҳиш воқеа хусусида ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat жамият маълум қилган.
“Боғдаги ёш оққуш панжарадан учиб ўтиб, йўлнинг қатнов қисмига бориб қолган. Буни кўриб қолган бир эркак қушни уйига олиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари қушни олиб кетган ўсмирни топиб олишган. Фуқаронинг айтишича, унинг 13 ёшли ўғли оққушнинг бошини кесиб ташлаган, қушнинг қолган қисми эса дастурхонни “безаган””, дея маълум қилишмоқда зооҳимоячилар.
6 август куни “Mehr va Oqibat” жамияти, боғ ходимлари ва Мирзо-Улуғбек тумани профилактика инспектори вакиллари ўша эркак ва унинг 13 ёшли ўғиллари билан учрашишган. Отанинг сўзларига кўра, улар буни оқ ғоз деб ўйлашган, унга овқат бермоқчи бўлишган, аммо қуш ҳеч нарса емаган. Уларнинг Қашқадарёдаги уйларида ўғил болалар аллақачон қушларни ўзлари мустақил сўйишаркан.
Оиланинг сардори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47- моддаси бўйича БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унга болаларини боғга олиб бориши, у ерда болалар билан психолог ишлашини айтишган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.