Ҳамма жой қонга бўялган бўлиб, ўнлаб итлар териси ётибди. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган

Ҳамма жой қонга бўялган бўлиб, ўнлаб итлар териси ётибди. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган

Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган. Мухбиримиз хабар беришича, ҳайвонларнинг бир қисми қутқарилган.

4 март куни ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича Mehr va Oqibat жамиятининг колл-марказига “Аҳмад Яссавий” колхози ҳудудида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилингани ҳақидаги хабар келиб тушган. Унда айтилишича, уйлардан бирида “итлар ўта шафқатсиз шаклда ўлдирилаётган экан”.

Волотёрлар кўрсатилган манзилга етиб бориб, 102га қўнғироқ қилишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари келгунига қадар, ичкаридан итларнинг даҳшатли овози эшитилган.

Mehr va Oqibat вакиллари ИИБ вакиллари билан икарига киришганида қуйидаги маназарага гувоҳ бўлишган: ҳамма жой қонга бўялган, ўнлаб итларнинг териси ётибди. Териларни яшириш учун тупроқ билан кўмиб қўйишган. Уй эгасининг айтишича, бу ерда итларни ҳеч ким сўймаган эмиш.

Волонтёрлар қолган 35та ит ва 9та итваччаларни қуткаришган. 10та ит Гавчег бошпанасига юборилган, қолганларини Mehr қабул қилган.

Бу уйга итлар қандай бориб қолгани текширилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.