Алданган ўзбекистонликлар фирибгарнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришган. Сохта касса Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган. 2022 йил давомида фирманинг 32 ёшли раҳбари Отабек 15 нафар фуқарога жами 246,5 миллион сўмлик мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган.
Эркак олган пулини ўзлаштирган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаган. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.